Бугун 21 август, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

7 ой ичида 4,3 миллиондан ортиқ ўзбекистонлик хорижга сафар қилган

7 ой ичида 4,3 миллиондан ортиқ ўзбекистонлик хорижга сафар қилган

Энг кўп хорижий сафарлар қўшни мамлакатларга амалга оширилиб, 1,9 миллионга яқин ўзбекистонлик Қирғизистонга борган.

2025 йилнинг январ–июл ойларида 4,3 миллиондан зиёд фуқаро туристик мақсадларда чет элга чиқди. Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, жорий йилнинг етти ойида Ўзбекистон фуқароларининг хорижий сафарлари ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 954,4 минг кишига кўпайиб, 28,2 фоизга ўсди.

Энг кўп сафар қилган йўналишлар орасида қўшни давлатлар биринчи ўринда турди. Хусусан, Қирғизистон Республикасига 1,9 миллионга яқин, Қозоғистонга 799 минг, Тожикистонга эса 754 мингдан ортиқ ўзбекистонлик йўл олган.

Шунингдек, Россияга 274 минг, Саудия Арабистонига 151 минг, Туркияга 141 минг нафар фуқаро сафар қилгани қайд этилди. Яна БААга 82 минг, Мисрга 38 минг, Вьетнамга 22 минг ва Хитойга 20 минг киши чиққан.

Бошқа давлатларга сафар қилган фуқаролар сони эса 132 мингдан ортиқни ташкил этди. Маълумотларга кўра, хорижга чиқишлар сонидаги кескин ўсиш Ўзбекистон аҳолиси ўртасида туризм ва саёҳатга бўлган талаб ошганини кўрсатмоқда.

Киритилди: Бугун 16:36. Ўқилди: 278 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!