Бугун 21 август, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Тиббиёт ходимларига «чой пули» тўлашни қонунийлаштириш таклиф этилди

Тиббиёт ходимларига «чой пули» тўлашни қонунийлаштириш таклиф этилди

Қирғизистон адлия вазири Аяз Баетов тиббиёт ходимларига «ихтиёрий қўшимча тўлов» механизмини жорий этишни таклиф қилди. У 19 август куни давлат тизимини бюрократиядан холи қилиш бўйича идоралараро комиссия йиғилишида шундай ташаббус билан чиқди, деб ёзмоқда 24.kg.

«Официантга чойчақа — яхши оҳанг, врачга чойчақа — пора, бу нотўғри! Молиявий автономия доирасида ихтиёрий қўшима тўлов тушунчасини идоралараро комиссияга кўриб чиқиш учун юборамиз», — дея Баетовнинг сўзларини келтирди нашр.

Вазирнинг сўзларига кўра, агар «ихтиёрий тўлов» механизми тасдиқланса, у тўлиқ шаффоф бўлади: тўловлар касса орқали ва фақат хизматлар кўрсатилгандан кейин ўтиши керак, шунингдек, маълум бир чегарадан ошмаслиги лозим. Ушбу ёндашувнинг тижоратлаштирилишига йўл қўймаслик учун ихтиёрийлик тўғрисидаги шаклларни мажбурий равишда имзолаш ва тиббий ёрдам олгандан кейингина тўловни амалга ошириш каби чоралар таклиф қилинди, деди Баетов.

Қирғизистон соғлиқни сақлаш вазири Эркин Чечейбаев Адлия вазирлиги раҳбарининг таклифига изоҳ бериб, мукофот пули «ихтиёрий равишда ва фақат касса орқали тўланиши кераклигини» таъкидлади.

[Маблағлар] шифохонани ривожлантириш, асбоб-ускуналар сотиб олиш, таъмирлашга йўналтирилиши мумкин ва, шу билан бирга, бир қисми бевосита ёрдам кўрсатган ходимларга — шифокор, ҳамшира, санитарка… учун бўлади. Бемор буни қилишга мажбур эмас, шунчаки унга кўрсатилган ёрдам учун тиббиёт ходимларига расмий ва маданиятли тарзда миннатдорлик билдириш имкониятини бериш керак. Ҳеч қандай ҳолатда бу тиббий хизмат кўрсатишдан олдин бўлмаслиги керак", — деди Чечейбаев.

Киритилди: 22:41 20.08.2025. Ўқилди: 2168 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!