Ҳукумат томонидан ишлаб чиқилган қонун лойиҳаси Германия Бундестаги томонидан номма-ном овоз бериш орқали қабул қилинди.
Келгусида болаларнинг математик билимлари ҳам баҳоланади. Бу орқали зарурат туғилганда, улар мактабга чиқишидан олдин тегишли қўшимча ёрдам билан таъминланади.
Мухолифат ва федерал ерлар ҳукумати мазкур дастурни амалга ошириш учун қўшимча маблағ ажратишни сўрамоқда. Чунки болаларни тестдан ўтказиш ва уларга зарур ёрдам кўрсатиш учун кўплаб малакали мутахассислар талаб этилади.
Der Spiegel нашри қайд этишича, Германияда болалар боғчалари федерал ерлар ваколатига киргани сабабли, қонун лойиҳаси ҳали Бундесрат даражасида ўзгартирилиши мумкин.