Бугун 30 март, 2025 йил, якшанба

O'ZB

28 март куни Москвада МДҲга аъзо давлатларнинг Халқаро иқтисодий форуми бўлиб ўтади

28 март куни Москвада МДҲга аъзо давлатларнинг Халқаро иқтисодий форуми бўлиб ўтади

Илмий, инновацион ва инвестиция лойиҳаларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари, шунингдек, Евроосиё ишлаб чиқариш ва логистика занжирларини ривожлантириш масалаларини муҳокама қилиш режалаштирилган. Асосий эътибор иқтисодий ҳамкорликни рағбатлантириш, фан-техника соҳасида қўшма ташаббусларни ривожлантириш, инновацион лойиҳаларни муваффақиятли амалга ошириш учун шарт-шароит яратишга қаратилади.

Ялпи мажлисда Беларус Бош вазирининг ўринбосари Владимир Караник, Россия Бош вазири ўринбосари Алексей Оверчук, Тожикистон Бош вазирининг биринчи ўринбосари Ҳоким Холиқзода, МДҲ Бош котиби Сергей Лебедев, Евроосиё иқтисодий комиссияси ҳайъати раиси Бахитжан Сагинтаев ва бошқаларнинг чиқишлари режалаштирилган.

Форум доирасида интеграциянинг кейинги истиқболлари, шунингдек, МДҲ мамлакатлари иқтисодиётининг муҳим тармоқларида илмий-техникавий тараққиёт муаммоларига бағишланган саккизта давра суҳбати ўтказилади.

Киритилди: 15:23 24.03.2025. Ўқилди: 535 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!