Макрон 27 март куни Парижда “Украинага ёрдам беришни хоҳловчилар коалицияси” саммити бўлиб ўтишини эълон қилди, деб хабар бермоқда BFMTV
Франция президенти бу ҳақда Европа Иттифоқининг Брюсселдаги саммитининг биринчи куни якунланганидан сўнг журналистларга маълум қилди.
Bloomberg'нинг хабар беришича, Европа Иттифоқининг етакчи давлатлари, жумладан Франция Германия ва Полша, шунингдек, ЕИга аъзо бўлмаган Канада ва Буюк Британия келаси ҳафта Парижда Украинадаги вазиятни муҳокама қилиш учун янги йиғилиш ўтказади.
Агентлик маълумотларига кўра, бу давлатлар Россия ва АҚШ ўртасидаги Украина бўйича музокараларга қандай таъсир ўтказиш ва унда иштирок этиш имкониятини қўлга киритиш мумкинлигини муҳокама қилишади.