Бугун 1 июнь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Россия урушда ютқазяптими? Экспортдан кўрилган фойда ёрдамдан 3 баробар кўп!

Россия урушда ютқазяптими? Экспортдан кўрилган фойда ёрдамдан 3 баробар кўп!

BBC: Кенг кўламли уруш бошланганидан бери Россия углеводородлар экспортидан Украинага иттифоқчилар томонидан берилган ёрдамдан уч баравар кўпроқ даромад олган.

Россия нефт ва газ савдосидан 883 миллиард евродан ортиқ даромад кўрган. Бунинг 228 миллиард евролик қисми Москвага қарши санкциялар жорий қилган давлатлардан, хусусан, 209 миллиард евро Европа Иттифоқи мамлакатларидан олинган.

Украина эса бу даврда иттифоқчиларидан умумий ҳисобда 309 миллиард евро ёрдам олган, шундан 73 миллиард евроси Европа Иттифоқи ҳиссасига тўғри келади.

Шу билан бирга, Евроиттифоқ Хитойдан (252 миллиард евро) кейин Россия углеводородларининг иккинчи йирик харидорига айланган. Россиядан олинган нефтнинг бир қисми Туркия ва Ҳиндистон каби учинчи мамлакатларда қайта ишланиб, Ғарб мамлакатларига экспорт қилинмоқда.

Европа Иттифоқи давлатлари январ ойигача Россиядан тўғридан-тўғри қувурлар орқали газ импорт қилган, бироқ Украина транзитни тўхтатгач, бу йўл ёпилди. Шунга қарамай, Россия гази Туркия орқали Европага етказилмоқда ва унинг ҳажми жорий йилда 26,77 фоизга ошди.

Венгрия ва Словакия ҳам Россиядан қувурлар орқали хом нефт харид қилишда давом этмоқда.

Ғарбнинг босимларига қарамай, 2024 йилда Россиянинг қазиб олинадиган ёқилғилардан олган даромади 2023 йилга нисбатан атиги 5 фоизга камайган, экспорт ҳажми эса 6 фоизга қисқарган. Шу билан бирга, қувур орқали газ экспортидан тушган даромад йил давомида 9 фоизга ошган. Бу тенденция 2025 йилда ҳам сақланиб қолмоқда.

Киритилди: 21:16 30.05.2025. Ўқилди: 1268 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!