Бугун 13 март, 2026 йил, жума

O'ZB

2025 йилда хорижликлар Россияда ишлаш учун 2,3 млнта патент расмийлаштирди

2025 йилда хорижликлар Россияда ишлаш учун 2,3 млнта патент расмийлаштирди

Бу 2024 йилга нисбатан 9% кўп демакдир.

Давлат думаси раиси Володиннинг маълум қилишича, уларнинг патент тўловлари жами 172 млрд рублни ташкил қилган.

Депутатлар мамлакатда миграцияни тартибга солишга қаратилган қатор қонунчилик ташаббусларини кўриб чиқмоқда:

🔸меҳнат муҳожирлари Россияда ўзи ва оила аъзоларини ҳудудда белгиланган яшаш минимуми даражасида таъминлаш мажбуриятини юклаш;

🔸ҳар бир оила аъзоси учун белгиланган миқдорда аванс тўловини киритиш;

🔸Россияга ишлаш мақсадида келган хорижликлар фарзандлари 18 ёшга тўлгач, 30 кун ичида мамлакатни тарк этиши кераклиги;

🔸бир йил давомида 10 ойдан кам ишлаган хорижликка вақтинча яшаш рухсати (РВП) ёки яшаш гувоҳномаси (ВНЖ) бермаслик ёки мавжуд рухсатномани бекор қилиниши.

Киритилди: Бугун 13:25. Ўқилди: 354 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!