2023-2024-ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш якунланди.
Қабул якунига кўра онлайн рўйхатдан ўтган ва таълим йўналишларини танлаган абитуриентлар сони 1 018 007 нафарни ташкил этди.
Абитуриентларнинг таълим тили бўйича тақсимоти:
🇺🇿 Ўзбек тили — 890 304 нафар;
🇷🇺 Рус тили — 95 456 нафар;
🔘 Қорақалпоқ тили — 29 917 нафар;
🔘 Бошқа тиллар — 2 330 нафар.
Абитуриентларнинг таълим шакллари бўйича тақсимоти (биринчи таълим йўналишига нисбатан):
🔹 Кундузги таълим шакли — 577 096 нафар;
🔹 Кечки таълим шакли — 24 802 нафар;
🔹 Сиртқи таълим шакли — 407 945 нафар;
🔹 Масофавий таълим шакли — 8 164 нафар.
🏢 Энг кўп абитуриент рўйхатдан ўтган ОТМлар (биринчи таълим йўналишига нисбатан):
👉 Ўзбекистон миллий университети — 36 782 нафар;
👉 Тошкент давлат транспорт университети — 30 421 нафар;
👉 Фарғона давлат университети — 29 941 нафар;
👉 Тошкент давлат педагогика университети — 28 827 нафар;
👉 Қарши давлат университети — 28 417 нафар.
✅ Абитуриентларнинг доимий яшаш ҳудуди бўйича биринчи 5 талик:
1️⃣ Қашқадарё вилояти — 120 008 нафар;
2️⃣ Самарқанд вилояти — 114 180 нафар;
3️⃣ Фарғона вилояти — 94 999 нафар;
4️⃣ Тошкент вилояти — 89 603 нафар;
5️⃣ Сурхондарё вилояти — 84 457 нафар.