Бугун 4 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

2021 йилдан бери Марказий Осиёга 1,6 млн афғонистонлик қочқин келди – БМТ

2021 йилдан бери Марказий Осиёга 1,6 млн афғонистонлик қочқин келди – БМТ

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Қочқинлар бўйича Олий комиссарлиги ва ҳамкорлари Женевада бўлиб ўтган брифингда 2023 йилда афғонларга ёрдам бериш учун 4,62 миллиард доллар кераклигини билдирди. Бу ҳақда ташкилот сайтида маълум қилинди.

“Афғонистон айни дамда дунёдаги энг йирик ва энг оғир гуманитар инқирозлардан бирини бошдан кечирмоқда. 28,3 миллион киши – аҳолининг учдан икки қисми, жумладан, аёллар ва қизлар инсонпарварлик ёрдами ҳамда ҳимоясига муҳтож. Бу рекорд даражадаги кўрсаткич. Эҳтиёжлар аёлларга нисбатан яқинда қўйилган чекловлар, жумладан, нодавлат ташкилотларда ишлашни тақиқлаш билан янада кучаймоқда”, дейилади хабарда.

Таъкидланишича, 2021 йилдан бери Марказий Осиёга 1,6 миллион афғон қочқинлари келган.

2022 йилда Афғонистон зарур бўлган 623 миллион долларнинг 321 миллион долларини олган. Эрон, Покистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистонда жами 8,2 миллионга яқин афғон, жумладан, рўйхатга олинган икки миллиондан ортиқ қочқин яшайди.

Қайд этилишича, очлик, касаллик, тўйиб овқатланмаслик ва ўлимнинг олдини олиш учун афғонларга молиявий ёрдам муҳим бўлиб қолмоқда. Қўллаб-қувватланишга муҳтожларнинг 70 фоиздан ортиғини аёллар ва болалар ташкил этади.

Киритилди: 20:44 15.03.2023. Ўқилди: 1316 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!