Бугун 29 октябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

20 та автомашина ижараси, 878 млн сўм қарз: суд тадбиркор фойдасига қарор чиқарди

20 та автомашина ижараси, 878 млн сўм қарз: суд тадбиркор фойдасига қарор чиқарди

Наманган вилоятида фаолият юритувчи тадбиркор қарздорликни ундиришда амалий ёрдам сўраб Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.

Маълум бўлишича, «T.M.S.S» МЧЖ ҳамда «Қамчиқавтойўл ихтисослаштирилган йўллардан фойдаланиш корхонаси» ўртасида 2022–2026 йиллар давомида транспорт воситаларини ижарага бериш ва олиш бўйича шартномалар тузилган. Ушбу шартномалар асосида корхонага жами 20 та автомобиль ижарага берилган.

Тадбиркор шартнома бўйича ўз мажбуриятларини тўлиқ бажарган. Автомобиллар қабул қилиш-топшириш далолатномалари асосида корхонага топширилган ва кўрсатилган хизматлар учун тегишли ҳисобварақ-фактуралар расмийлаштирилган. Бироқ хизматлар учун тўловлар тўлиқ амалга оширилмаган.

Натижада тадбиркор олдида 878 миллион сўмдан ортиқ қарздорлик юзага келган.

Қонунчиликка кўра, хўжалик шартномалари бўйича томонлар зиммасига олган мажбуриятларини ўз вақтида ва белгиланган тартибда бажариши шарт.

Бизнес-омбудсман томонидан тадбиркор манфаатида судга даъво аризаси киритилди. Наманган туманлараро иқтисодий судининг ҳал қилув қарори билан «T.M.S.S» МЧЖ фойдасига 878 миллион сўм қарздорликни ундириш белгиланди.

Киритилди: 19:00 08.10.2026. Ўқилди: 1028 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!