Бугун 28 октябрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

18+ Андижонда 10-синф ўқувчилари тунги клубларда "жавлон" уришмоқда (фото)

18+ Андижонда 10-синф ўқувчилари тунги клубларда "жавлон" уришмоқда (фото)

Ижтимоий тармоқларда Андижон шаҳри 10-умумтаълим мактаби ўқувчи-қизларининг фотосуратлари эканлиги иддао қилинган тасвирлардаги қизлардан дарҳақиқат 1 нафари мазкур мактаб ўқувчиси 2008 йилда таваллуд топган Х.Т эканлиги аниқланди.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган фотосуратлар 2024 йил ёз мавсумига тегишли бўлиб, мактаб томонидан ўқувчи-қиз дарс машғулотларида мунтазам қатнашмаганлиги сабабли 10-синфда қолдирилган ва жорий ўқув йилида ҳам Х.Т мунтазам дарс машғулотларини қолдириб келмоқда.

Х.Тнинг хулқи ва хатти-ҳаракатлари юзасидан бир неча бор профилактик суҳбатлар олиб борилганлиги ва ҳозирда тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда иш ташкил этилиб, Х.Т "Вояга етмаганларга ижтимоий ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш маркази"га жойлаштирилганлигини маълум қиламиз.

Киритилди: Бугун 10:00. Ўқилди: 1515 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!