Бугун 28 октябрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Тожикистон чегарачилари ва “Толибон” ҳаракати кучлари ўртасида қуролли тўқнашув юз берди — Asia-Plus

Тожикистон чегарачилари ва “Толибон” ҳаракати кучлари ўртасида қуролли тўқнашув юз берди — Asia-Plus

Нашр манбаларига кўра, отишма 25 октябрда Тожикистоннинг Шамсиддин Шоҳин тумани ва Афғонистоннинг Бадахшон вилояти Шаҳри Бузург тумани ўртасида жойлашган Дованг қишлоғида содир бўлган.

"Дастлаб, можарога икки давлат ўртасидаги табиий чегара бўлган Панж дарёси ўзанининг ўзгариши сабаб бўлган. Бу масала аввал ҳам томонлар ўртасида тортишувларга сабаб бўлган. Воқеа хорижий компаниялар, жумладан, Хитой компаниялари ишлайдиган олтин қазиб олиш зонасида содир бўлган", дея ёзмоқда Asia-Plus.

Манбаларнинг маълум қилишича, отишма қурбонларга олиб келган, бироқ қурбонлар ва жароҳатланганларнинг аниқ сони ҳозирча маълум эмас. Қайси томондан йўқотишлар борлигига аниқлик киритилмаган. Тожикистон расмийлари ва “Толибон” вакиллари ҳозирча воқеага изоҳ бермади.

Киритилди: 19:25 27.10.2025. Ўқилди: 1137 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!