Бугун 25 октябрь, 2025 йил, шанба

O'ZB

АҚШнинг Тошкентда туғилган мулозими Ўзбекистонга келяпти

АҚШнинг Тошкентда туғилган мулозими Ўзбекистонга келяпти

АҚШнинг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича махсус вакили Сержио Гор ҳамда Давлат котиби ўринбосари Кристофер Ландау 26–30 октябрь кунлари Қозоғистон ва Ўзбекистонга ташриф буюради.

Бу ҳақда АҚШ Давлат департаменти матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ташриф доирасида улар Қозоғистон ва Ўзбекистон расмийлари билан иқтисодий ҳамда хавфсизликка оид кенг қамровли масалаларни муҳокама қилади.

АҚШ томони Марказий Осиё давлатлари билан икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва ўзаро алоқаларни чуқурлаштиришдан манфаатдор эканини маълум қилди.

Шунингдек, ушбу ташриф давомида мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш билан бирга, АҚШ ва Марказий Осиё давлатлари ўртасида C5+1 дипломатик платформаси доирасидаги ўн йиллик шерикликка ҳам баҳo берилиши кутилмоқда.

Киритилди: Бугун 14:31. Ўқилди: 995 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!