Бугун 28 октябрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

“А1” кичик миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси жорий этилади

“А1” кичик миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси  жорий этилади

"Транспорт воситаларини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (676-сон, 25.10.2025 й.) қабул қилинди.

🔰 Қарорга кўра, 2026 йил 1 январдан бошлаб:

🔹 “А1” кичик тоифадаги транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берадиган миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун талабгорларга ҳайдовчиларни тайёрлаш мажбурий ўқув дастурини ўтамасдан туриб, тўғридан-тўғри назарий ва амалий имтиҳонларни топшириш ҳуқуқи берилади.

✔️ Бунда:

🔸 талабгорлар ўзларининг ихтиёрига кўра ўқув курсларида (онлайн ёки офлайн шаклда) ўқиши ёхуд мустақил тайёрланиши мумкин бўлади;

🔸 миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун талабгорлардан ҳайдовчиларни тайёрлаш ўқув дастури бўйича ўқишни тугатгани ҳақида гувоҳнома талаб этилмайди;

🔸 “А”, “В”, “С”, “D” тоифадаги автомототранспорт воситаларидан бирини бошқариш ҳуқуқини берувчи миллий ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлган шахслар “А1” кичик тоифадаги транспорт воситаларини тўғридан-тўғри бошқариш ҳуқуқига эга бўлади;

🔸 “А1” кичик тоифадаги транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берадиган миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий имтиҳонда 20 та электрон (анимацион) тест саволларидан камида 16 тасига тўғри
жавоб берган ҳайдовчиликка номзодлар “назарий имтиҳонни топширган” деб ҳисобланади ва амалий имтиҳонга қўйилади;

🔸 имтиҳонларни муваффақиятли топширган шахсларга “А1” кичик тоифага кирадиган транспорт воситаларини бошқаришга рухсат берилганлиги тўғрисида маълумот акс этган миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси берилади.

📝 2026 йил 1 февралдан бошлаб
“А” ва “В” тоифадаги транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини олиш учун талабгорлар ҳайдовчиларни тайёрлаш бўйича мажбурий ўқув дастурининг назарий қисмини мустақил ўзлаштириши мумкин бўлади.

Киритилди: 18:29 27.10.2025. Ўқилди: 769 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!