Бугун 27 октябрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

АҚШнинг Украина бўйича позицияси тубдан ўзгарди — Сергей Лавров

АҚШнинг Украина бўйича позицияси тубдан ўзгарди — Сергей Лавров

Россия ташқи ишлар вазири айтишича, Аляскадаги саммитдан сўнг Трамп "вақтинчалик тинчлик эмас, балки барқарор, узоқ муддатли тинчлик зарурлигини тўғридан-тўғри ва ошкора баён этган". Энди эса, Лавровнинг таъкидлашича, гап фақат вақтинчалик тинчлик ҳақида сўз бормоқда.

"Ҳозирда фақат дарҳол ўт очишни тўхтатиш ҳақида гапирилмоқда, кейинчалик эса тарих ўз ҳукмини чиқаради - бу тубдан ўзгаришдир", – деди Лавров Венгриянинг "Ултраханг" YouTube каналига берган интервюсида.

"Бу, шунингдек, европаликлар тинчини йўқотиб, Трамп маъмуриятини қийин аҳволга солишга уринаётганини англатади", – деди у.

Лавровнинг интервю давомида айтишича, АҚШ ҳеч қандай йўналишда Америка-Россия ҳамкорлигини хоҳламайдиган Европа вакиллари, Зеленский ва бошқалар томонидан ғоят кучли, тасаввур қилиб бўлмас даражадаги босим остида қолган.

Киритилди: Бугун 16:40. Ўқилди: 1270 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!