Бугун 28 октябрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Ижтимоий ҳимоя органлари “Реал Санжик”нинг баёноти бўйича расмий маълумот берди

Ижтимоий ҳимоя органлари “Реал Санжик”нинг баёноти бўйича расмий маълумот берди

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Тошкент шаҳар бошқармаси маълумот беришича, 2025 йил 24 октябрь куни блогер “Меҳрибонлик” уйи №22 га ташриф буюриб, турар-жойни текин фойдаланишга бериш нияти ҳақида ариза қолдирган. Бироқ ҳозирга қадар уйни расман топшириш бўйича нотариал ҳужжатлар тақдим этилмаган.

Муассаса тўлиқ давлат таъминотида фаолият юритади болалар уй-жой, кийим-кечак, таълим ва тиббий хизмат билан давлат ҳисобига таъминланади. Шу сабабли давлат муассасаларига кўчмас мулк ёки бошқа моддий ёрдам шаклида топшириш зарур эмас.

Ҳозирда мамлакатда болаларни оила муҳитига яқин шароитда тарбиялаш тизими босқичма-босқич жорий этилмоқда. Бу орқали болалар васийлик ёки ғамхўрлик асосида тарбияланишига кенг имконият яратилмоқда.

Агентлик болаларни қўллаб-қувватлашга қаратилган эзгу ташаббусларни маъқуллайди, бироқ бу жараёнда амалдаги ҳуқуқий тартибларга риоя этиш лозимлигини эслатади.

Киритилди: 16:04 27.10.2025. Ўқилди: 924 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!