Бугун 28 октябрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Винисиус: «Яхшиси, мен кетай. Ҳаммаси жонга тегди»

Винисиус: «Яхшиси, мен кетай. Ҳаммаси жонга тегди»

"Реал" ҳужумчиси Винисиус Жуниор Испания Ла Лигасининг 10-турида "Барселона"га қарши ўйинда (2:1) алмаштирилганидан сўнг жамоани тарк этиш истаги ҳақида гапирган.

25 ёшли бразилиялик футболчи 72-дақиқада захирага олдинди. У норозилигини очиқ намоён қилиб, жамоа бош мураббийи Хаби Алонсо билан қўл бериб кўришмади.

DAZN хабарига кўра, Винисиус Алонсога шундай деган: "Мен? Мураббий? Мураббий яна менми? Доим шундай. Яхшиси, мен кетай. Ҳаммаси жонга тегди".

Винисиус 2018 йилдан бери "Реал" сафида тўп тепиб келмоқда. У жорий мавсумда барча мусобақаларда 19 та ўйинда иштирок этиб, 6 та гол урди ва 5 та голли узатма берди.

Киритилди: 17:39 27.10.2025. Ўқилди: 1121 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!