Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятининг Уил туманида 14 ёшли 9-синф ўқувчиси фарзандли бўлди.
Бу ҳақда маҳаллий ОАВ хабар бермоқда.
Қайд этилишича, воқеага қизнинг бувисининг турмуш ўртоғи, унинг қариндоши бўлмагани алоқадор бўлиши мумкин.
Бу маълумотга вилоят ИИБ изоҳ берди.
"Полиция томонидан мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Гумонланувчи шахс аниқланиб, қўлга олинди. Ҳозирда ҳодисанинг барча ҳолатлари, шунингдек, ҳуқуқбузарлик содир этилишига сабаб бўлган шарт-шароитларни аниқлаш бўйича терговга қадар тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда", — дейилади бошқармада.
Полиция, шунингдек, бир қатор тергов ва процессуал тадбирлар ўтказилаётганини қўшимча қилди. Полиция департаменти раҳбарияти тергов жараёнини кузатиб бормоқда.