Бугун 25 август, 2025 йил, душанба

O'ZB

Шароф Рашидов туманига янги ҳоким тайинланди

Шароф Рашидов туманига янги ҳоким тайинланди

2025 йил 22 август куни Шароф Рашидов туманида Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.

Сессия ишида вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Улуғбек Мустафоев иштирок этди.

Кун тартибида ташкилий масала кўрилди. Унда вилоят ҳокими Шароф Рашидов тумани ҳокими лавозимига — Ашуров Асилбек Раҳмонович номзодини депутатларга тавсия этди.

Вилоят ҳокимининг Ашуров Асилбек Раҳмоновични Шароф Рашидов тумани ҳокими этиб тайинлаш тўғрисидаги қарори депутатлар томонидан бир овоздан маъқулланди.

Эслатиб ўтамиз, Ашуров Асилбек Раҳмонович 2022 йилдан буён Пахтакор тумани ҳокими лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Киритилди: 15:48 22.08.2025. Ўқилди: 806 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!