Бугун 24 август, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Шимолий Корея аскарлари Жанубий Корея чегарасини кесиб ўтди

Шимолий Корея аскарлари Жанубий Корея чегарасини кесиб ўтди

19 август куни Корея Халқ армиясининг 30 га яқин аскари Корея Республикаси чегарасини кесиб ўтгани Жанубий Корея томонини огоҳлантирувчи ўқ узишга мажбур қилган.

Бу ҳақда БМТ қўмондонлигига таяниб, Yonhap агентлиги маълум қилди.

"БМТ қўмондонлигининг сулҳни қўллаб-қувватлаш комиссиясининг тергов гуруҳи 30 га яқин Шимолий Корея аскари қурилиш ишлари олиб борилаётган ҳудудда Ҳарбий демаркация чизиғини кесиб ўтганини аниқлади", — деди қўмондонлик вакили.

"Жанубий Корея Қуролли Кучлари Ҳарбий демаркация чизиғини кесиб ўтганликларини билдириш учун бир нечта огоҳлантиришларни эфирга узатди, бироқ КХДР ҳарбийлари жавоб бермади", — деди БМТ қўмондонлиги вакили. "Жанубий Корея Қуролли Кучлари КХДР аскарларини чизиқдан шимолга қайтишга мажбур қилиш учун белгиланган ҳудудда огоҳлантирувчи ўқ узди."

Киритилди: Бугун 09:20. Ўқилди: 1181 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!