Бугун 25 август, 2025 йил, душанба

O'ZB

Украина Россия активларидан қанча маблағ олди?

Украина Россия активларидан қанча маблағ олди?

2025-йил давомида Украина музлатилган Россия активларидан тушган фойдадан ҳар ой маблағлар олмоқда. Еврокомиссия маълумотларига кўра, йилнинг биринчи ярмида Киевга жами 10,1 миллиард евро ўтказилган. Бу ҳақда Германиянинг Welt газетаси хабар берди.

📌 Тўловлар тақсимоти:

  • Январь – 3 миллиард евро

  • Март – 1 миллиард евро

  • Апрель – 3,1 миллиард евро

  • Май, июн, июль – ҳар ойда 1 миллиард евро

  • 22-августдаги охирги тўлов – яна 1 миллиард евро (Украинанинг мустақиллик кунига бағишланган 4,05 миллиард евролик умумий ёрдам пакетининг бир қисми сифатида)

Бу маблағлар Макромолия ёрдами (MFA) дастури орқали ажратилмоқда. Ушбу дастур G7 давлатларининг кредитларига асосланган бўлиб, уларни Россия активларидан тушган фойда ҳисобига қоплаш режалаштирилган.

2022-йил февралдан бери Европа Иттифоқи Украинага жами 168,9 миллиард евро ёрдам берган (гуманитар, молиявий ва ҳарбий йўналишларда).

Россияга тегишли энг катта активлар қисми – тахминан 210 миллиард евро — Бельгиядаги Euroclear депозитарида музлатилган.

Бироқ, бу активларни тўлиқ мусодара қилиш масаласида Ғарб давлатлари ҳали бир қарорга келмаган. Германия канцлери Фридрих Мерц таъкидлашича, активларни мусодара қилиш фақат ҳуқуқий асослар мавжуд бўлса амалга оширилади.

Россия президенти Владимир Путин эса, бу каби уринишларни “ўғирлик” деб атаган ва жавобсиз қолдирмаслигини айтган.

Киритилди: 12:50 24.08.2025. Ўқилди: 924 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!