Бугун 25 август, 2025 йил, душанба

O'ZB

Фарғонада ўгай ака мерос туфайли укасини пичоқлади

Фарғонада ўгай ака мерос туфайли укасини пичоқлади

Фарғона вилояти Фурқат туманида ўгай ака укаси уйга меросхўр бўлишидан қўрқиб, уни пичоқлаб ўлдирди. Бу ҳақда Олий суд ахборот хизмати раҳбари Азиз Абидов хабар қилди.

Маълум бўлишича, Фурқат туманида ака ўгай онаси ва унинг вояга етмаган фарзанди билан улар уй-жойга меросхўр бўлишидан қўрқиб, доимий жанжаллашиб келган.

Воқеа содир бўлган куни эса мактабга кетиш учун ҳозирлик кўраётган укасини ака ҳовли четидаги қўшимча бинога судраб кириб, унинг бош, бўйин, кўкрак қафаси, ияк соҳаси каби аъзоларига пичоқ билан тан жароҳати етказади.

Жабрланувчи олган оғир тан жароҳатлари туфайли воқеа жойида вафот этган. Ушбу жанжалга аралашган отага ҳам ушбу шахс юзининг чап соҳасига пичоқ санчиб, енгил тан жароҳати етказган.

Жиноят ишлари бўйича Фурқат туман суди ҳукмига кўра айбланувчи Жиноят ишларининг тегишли моддалари билан 15 йил-у 6 ойга қамалди.

Киритилди: 04:10 24.08.2025. Ўқилди: 1000 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!