Бугун 25 август, 2025 йил, душанба

O'ZB

Солиқдан энг кўп қарздор қурилиш компаниялари рўйхати эълон қилинди

Солиқдан энг кўп қарздор қурилиш компаниялари рўйхати эълон қилинди

Қурилиш компанияларининг солиқдан қарзи 1 трлн сўмдан ошди. Шундан 385 млрд сўми 10 та компания ҳисобига тўғри келади. Бу ҳақда солиқ қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 2025 йил 1 август ҳолатига солиқ қарзи 100 млн сўмдан юқори қурилиш корхоналари сони 1163 тани ташкил этган. Умумий қарздорлик эса 1 трлн сўмдан ошган.

Шундан 385,3 млрд сўми, яъни 38 фоиз солиқ қарзи энг йирик бўлган 10 та корхона ҳисобига тўғри келади:

“Релиабле Stroy Invest” МЧЖ – 81,5 млрд сўм;

“Моҳир-Қурувчи” МЧЖ – 65,3 млрд сўм;

“Азия Инвест Фаворит” МЧЖ – 63 млрд сўм;

“ПУ АО УК НАТЕК” – 56,5 млрд сўм;

“Тамирлаш Қуриш Сервис” МЧЖ – 50,8 млрд сўм;

“Файз Design” МЧЖ – 18,5 млрд сўм;

“Ўзнефтгазқудуқтаъмирлаш” АЖ – 13,7 млрд сўм;

“ДСК Бинокор” МЧЖ – 12,8 млрд сўм;

“Нова Towers” МЧЖ – 12 млрд сўм;

“Нефтгазмонтаж” МЧЖ – 11,2 млрд сўм.

Ҳудудлар кесимида корхоналарнинг солиқ қарздорлиги кўрсаткичи Тошкент шаҳрида 393,1 млрд сўмни, Андижон вилоятида 123 млрд сўмни, Навоий вилоятида 82,1 млрд сўмни ташкил этган.

Киритилди: 03:10 24.08.2025. Ўқилди: 861 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!