АҚШ ва Европа томонидан Россияга қарши жорий этилган кўплаб санкцияларга қарамай, Россия иқтисодиёти фаолиятини давом эттирмоқда ва мамлакат молиявий-иқтисодий изоляцияга тушиб қолмади, деб ёзади The New York Times.
Россия банклари Хитой ва бошқа давлатлар орқали операцияларни амалга ошириш ёки пул ўтказиш йўлларини топмоқда. Хитой ва Ҳиндистон билан олиб борилаётган савдо АҚШ санкцияларининг босимини юмшатишга ёрдам бермоқда.
Америкалик мутахассисларнинг айтишича, бу борада ҳозирча кўп нарса қилишнинг иложи йўқ. Биринчидан, АҚШ БАА ёки Хитой билан муносабатларни ёмонлаштиришни истамайди, чунки бу давлатларнинг молиявий компаниялари Россия билан ҳамкорлик қилмоқда. Иккинчидан, йирик Хитой молиявий муассасаларига кучли босим ўтказиш глобал беқарорликни келтириб чиқариши мумкин.
Европа давлатлари ҳам Хитойга босим ўтказишга уринишмоқда, бироқ бу жуда чекланган натижа бермоқда.