Бугун 24 август, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Янги ўқув йилининг бошланиш саналари тасдиқланди

Янги ўқув йилининг бошланиш саналари тасдиқланди

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг тегишли буйруғи билан олий таълим ташкилотлари ва академик лицейларда янги 2025/2026-ўқув йилини бошлаш саналари тасдиқланди.

Унга кўра:

➖ академик лицейларнинг барча босқич ўқувчилари ва олий таълим ташкилотларининг 1-босқич талабалари учун дарс жараёнлари 2025 йил 3 сентябрдан;

➖олий таълим ташкилотларининг 2- ва ундан юқори босқич талабалари учун 8 сентябрдан бошланади.

Олий таълим ташкилотларида биринчи босқичга қабул қилинган талабалар учун «Кредит таълими тизимига кириш» ҳафталиги ҳамда «Талабаликка бағишлов» тадбирлари ташкил этилади.

Киритилди: 23:36 22.08.2025. Ўқилди: 1237 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!