Бугун 25 август, 2025 йил, душанба

O'ZB

Арманистондан Россияга олиб келинаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари қайтариб юборилмоқда

Арманистондан Россияга олиб келинаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари қайтариб юборилмоқда

Арманистондан Россияга экспорт қилинган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари қайтариб юборилди.

Бу ҳақда арманистонлик депутат Гарник Данелян Facebook’даги саҳифасида ёзди.

Унинг сўзларига кўра, Грузия орқали Россияга йўл олган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари юк машиналари Арманистонга қайтириб юборилган. Ҳайдовчиларга киришга рухсат берилмагани "фитосанитария муаммолари" билан боғлиқ экани айтилган.

Депутат бошқа юклар, хусусан, қурилиш материаллари ҳам қаттиқ текширувдан ўтиши кераклигини таъкидлади.

Данеляннинг сўзларига кўра, Арманистон расмийлари содир бўлаётган воқеаларга адекват муносабат билдирмаган ва вазиятнинг ўзи нафақат иқтисодий, балки сиёсий хусусиятга эга.

Киритилди: 09:30 24.08.2025. Ўқилди: 1077 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!