Бугун 5 июль, 2025 йил, шанба

O'ZB

Тошкент архитектура-қурилиш университетида ўқитишнинг дуал таълим шакли жорий этилади

Тошкент архитектура-қурилиш университетида ўқитишнинг дуал таълим шакли жорий этилади

Тошкент архитектура-қурилиш университетида таълим тизими самарадорлиги оширилади.

“Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолиятида таълим тизими самарадорлигини ошириш ва илмий тадқиқотларнинг амалиёт билан интеграциясини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-209-сон, 01.07.2025 й.) қабул қилинди.

🔰 Университет фаолиятида эришиладиган асосий самарадорлик кўрсаткичлари этиб қуйидагилар белгиланди, жумладан:

🔹 дуал таълим шаклини тўлиқ жорий қилиш орқали таълим жараёнларининг амалиёт билан интеграциясини таъминлаш;

🔹 илмий салоҳиятни экспорт қилиш доирасида 2028 йил якунигача Университет брендини шакллантириб, хорижий давлатлардан камида 1 000 нафар талабани жалб қилиш.

🔗 2025/2026 ўқув йилидан Тошкент архитектура-қурилиш университетида ўқитишнинг дуал таълим шакли жорий этилади.

✔️ Дуал таълим дастури кредит-модуль тамойили асосида қуйидагиларда ўтказилади:

🔸 1-курс талабалари учун – таълим дастурларининг 60 фоизи (назарий қисмлари) аудиторияларда, 40 фоизи (амалиёт қисми) қурилиш саноати корхоналарида;

🔸 2-, 3- ва 4-курс талабалари учун – таълим дастурларининг 40 фоизи (назарий қисмлари) аудиторияларда, 60 фоизи (амалиёт қисми) қурилиш саноати корхоналарида.

Киритилди: 18:58 01.07.2025. Ўқилди: 581 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!