Бу ҳақда Jamestown Foundation хабар бермоқда.
Jamestown Foundation веб-сайтида чоп этилган мақолада минтақада жиддий чучук сув танқислигига сабаб бўлаётган Марказий Осиёдаги қурғоқчилик аста-секин Россия учун муаммога айланиб бормоқда.
Марказий Осиё давлатлари Россияни Сибир дарёларидаги сувни баҳам кўришга чақирмоқда, акс ҳолда бу давлатлардан Россия шаҳарларига оммавий иммиграция юз бериши мумкин. Россия ҳамон Сибирдан Марказий Осиёга сув ўтказиш лойиҳаларига қайтишга қарши, аксинча минтақа давлатларини сув ресурсларидан самарасиз фойдаланаётганликда айбламоқда. Натижада, бу Россия ва Марказий Осиё давлатлари муносабатларидаги кескинликнинг яна бир сабабига айланмоқда дейилади мақолада.
Мутахассисларнинг фикрича, Ўзбекистонда 2040-йилга бориб чучук сувнинг кескин танқислиги юзага келиши мумкин. Гап Чорвоқ муаммолари, Сирдарё ва Амударёнинг саёзлашуви ҳақида кетмоқда.