2025 йил 1 июль куни Андижон вилояти Хўжаобод тумани “Юксалиш” маҳалласида ҳудуд профилактика инспектори катта лейтенант Абдувалиев Абдурасул Қахарович хизмат бурчини бажариш чоғида оғир тан жароҳати олиши натижасида вафот этгани ҳақида хабар берилган эди.
Гумонланувчи Ю.Холбозоров жорий йилнинг 4 июль куни соат тахминан 06:30 ларда Хўжаобод туманида жойлашган “Юксалиш” маҳалласи “Сўқолоқ“ қабристонидаги маккапоя ичида яшириниб ётганлиги аниқланган, қўлга олиш жараёнида у ўзининг қорин қисмига пичоқ билан жароҳат етказган ҳамда биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилиб, шифохонага олиб борилган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилган ҳамда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Жиноятчини қўлга олишда кўмаклашган фуқароларга Ички ишлар вазирлиги номидан миннатдорчилик билдирамиз.