Песков: Украинага қанча кам қурол етказиб берилса, махсус ҳарбий операциянинг тугаши шунчалик яқин бўлади.
Кремль АҚШнинг Киевга баъзи қуролларни етказиб беришни тўхтатиш тўғрисидаги қарорига бўш омборлар ва ушбу қуролларнинг етишмаслиги сабаб бўлган деб ҳисоблайди. Бу ҳақда Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.
"Тушунишимизча, бу қарорга бўш омборлар, омборларда ушбу қуролларнинг етишмаслиги сабаб бўлган", — деди Песков журналистларга.
Сешанба куни АҚШ захираларининг тугаши фонида АҚШдан Украинага ўқ-дорилар ва қурол-яроғ етказиб бериш тўхтатилгани ҳақида хориж газетаси хабар берган эди.
Оқ уй вакили Анна Келли NBC телеканалига етказиб бериш тўхтатилганини тасдиқлади ва бу қарор "Америка манфаатларини биринчи ўринга қўйиш" учун қабул қилинганини таъкидлади.
Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков АҚШ Киевга баъзи қуролларни етказиб беришни тўхтатгани ҳақидаги хабарларга муносабат билдирар экан, Украинага қанча кам қурол етказиб берилса, махсус ҳарбий операциянинг тугаши шунчалик яқин бўлишини айтди.
"Чоршанба куни... Украина ТИВга АҚШнинг Украинадаги муваққат ишлар вакили Жон Хинкел таклиф қилинди. Суҳбатнинг асосий мавзуси... АҚШнинг ҳарбий ёрдами ва мудофаа ҳамкорлиги... (ТИВ - таҳр.) илгари ажратилган... пакетларни етказиб беришни давом эттириш жуда муҳимлигини таъкидлади," - дейилади Украина идораси сайтидаги баёнотда.