Иорданияда метанолдан заҳарланиш оқибатида тўққиз киши ҳалок бўлди, 17 киши жароҳатланди.
Бу ҳақда Жамоат хавфсизлиги бошқармаси маълум қилди.
Заҳарланишнинг биринчи ҳолатлари ўтган пайшанба куни шимоли-шарқдаги Зарқа вилоятида қайд этилган эди.
Жамоат хавфсизлиги бошқармаси матбуот котиби Амер Сартави якшанба куни бир нечта одамларда алкоголли ичимликларни истеъмол қилгандан кейин кўнгил айниш, бош айланиши ва нафас олиш қийинлишуви каби аломатлар борлигини айтди.
Терговчилар заҳарли алкоголь бир нечта бренд остидаги маҳсулотларни тарқатувчи ягона заводдан келганини аниқлади. Лаборатория текширувлари қурбонларнинг биологик намуналарида ҳам, мусодара қилинган маҳсулотларда ҳам истеъмол қилиш учун яроқсиз заҳарли модда бўлган метил спирти мавжудлигини тасдиқлади, дея қўшимча қилди у.
Petraнинг сўзларига кўра, завод ёпилган ва бир қанча гумонланувчилар судгача ҳибсга олинган.