17 июнь куни Чилонзор туманида ижарада турувчи Самарқандлик 31 ёшли вақтинча ишсиз С.А ва 40 ёшли салончи Б.Р. кеч бўлганда питса егиси келиб қолди.
Соат 23.30 ларда улар буюртма қилган питсани кўтариб 24 ёшли Андижонлик Э.Б. эшикни жиринглатади.
31 ёшли С.А. пиццани олиб қўлига доставкачига пул тутқақазади ва уйга таклиф қилади.
Йигит қизнинг таклифига рози бўлиб, уйга киради. Ичкарида икки аёлни кўрган йигит ҳайиқди ва хайрлашиб кетмоқчи бўлди. Аммо аёллар уни бирга овқатланишга таклиф қилаишди. Йигит рози бўлди. Кейин йигитга ичкилик таклиф қилишди, аммо у рад этди. Овқатланиб бўлгач, аёллар эшикни қамаб олишди ва йигитни ваннага олиб кириб чўмилтиришди. Сўнгра ётоқхонага олиб кириб бараварига ташланишди.
Йигит бирин-кетин қизларнинг эҳтиёжини қондирди. Сўнг зўрға ташқарига чиқиб, шу заҳотиёқ "102" га телефон қилди.
18 июнь 2.30 ларда айтилган жойга "102" ходимлари етиб келди. Қизларни ва йигитни маҳкамага олиб кетишди. Қизлар айбини тан олди. Йигитни қўйиб юборишди.
22 июнь куни Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судида Самарқандлик икки қиз жиноят кодексининг 118 моддаси 2 бандида айбдор деб топилди.
Аёлларнинг қилмишидан пушаймонлиги доставкачи йигитнинг даъвоси йўқлигини (фақат 10 миллион сўм маънавий зарар ундириб беришни сўраган) инобатга олиниб, икковлонга 15 сутка қамоқ жазоси тайинланди.
Аёллардан йигит фойдасига 5 миллиондан маънавий зарар ундирилиши ҳам юклатилди.