Бугун 17 июль, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

"Зомин қозон патири" – Ўзбекистоннинг 20-георрафик кўрсаткичига айланди

"Зомин қозон патири"  – Ўзбекистоннинг 20-георрафик кўрсаткичига айланди

Адлия вазирлиги томонидан "Зомин қозон патири" географик кўрсаткич сифатида рўйхатдан ўтказилди.

Қайд этилишича, географик кўрсаткич – бу маҳсулотнинг маълум ҳудудга хослигини ва сифатини ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилувчи белги. У маҳсулотнинг келиб чиқиш жойини, анъанавий рецептини ва ўзига хос хусусиятларини давлат даражасида кафолатлайди.

"Зомин қозон патири" – Жиззах вилоятининг Зомин туманида қадимдан тайёрланадиган нон маҳсулоти бўлиб, алоҳида қорилган хамир, маҳаллий сут ва сариёғ билан қозонда пиширилади. У ўзининг ноёб таъми ва сифат хусусиятлари билан ажралиб туради.

Энди "Зомин қозон патири" Ўзбекистон давлат реестрида 20-географик кўрсаткич сифатида рўйхатдан ўтган бўлиб, унинг номи, сифати ва келиб чиқиш манбаи қонуний ҳимояга эга бўлади.

Киритилди: 19:52 11.07.2025. Ўқилди: 855 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!