Бугун 10 июнь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Зинедин Зидан Францияни бошқариши мумкинлиги ҳақидаги хабарларга изоҳ берди

Зинедин Зидан Францияни бошқариши мумкинлиги ҳақидаги хабарларга изоҳ берди

Афсонавий Зинедин Зидан тўрт йилдан буён мураббийлик лавозимида ишламаяпти. Миш-мишларга кўра, 2026 йилнинг ёзида Зидан Франция терма жамоасини бошқариши мумкин. Мутахассиснинг ўзи бу мавзуда изоҳ берди.

"Франция терма жамоасида ҳозир мураббий бор ва биз уни ва жамоани ҳурмат қилишимиз керак. Мен ҳар доим футбол ва одамларни ҳурмат қилганман, шунинг учун ҳозир бундай суҳбатлар учун ноқулай вақт. Лекин вақти келиб, шундай имконият туғилса, жуда хурсанд бўламан. Фаолиятимни бир муддат тўхтатиб қўйдим, лекин ўзимни тўлиқ мураббий сифатида ҳис қиляпман," - дея Зиданнинг сўзларини келтиради Marca.

Аввалроқ, Дидье Дешам 2026 йилги жаҳон чемпионатидан кейин Франция терма жамоасидаги мураббийлик лавозимини тарк этиши маълум қилинганди. Дешам 2012 йилнинг ёзидан бери "учранглилар"ни бошқаради.

Киритилди: 18:59 28.05.2025. Ўқилди: 583 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!