Бугун 12 ноябрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Зидан: "Яқинда қайтаман"

Зидан: "Яқинда қайтаман"

"Реал"нинг собиқ бош мураббийи Зинедин Зидан тез орада ишга қайтмоқчи.

Зинедин Тулонда дўсти томонидан ташкил этилган хайрия ўйинига ташриф буюрди, лекин ўзи унда иштирок этмади.

- Майдонга тушишни истардим, лекин ёшармаяпмиз. Биз кексайиб боряпмиз ва афсуски, вақти-вақти билан жароҳат оламиз. Шундай экан, мен ҳозирча мураббий бўлиб тураман.

- Сизни яна қачон майдонда кўрамиз?

- Тез орада, деб умид қиламан.

- Мураббийликладчи?

- Яқинда, - деди Зидан.

Француз 2021 йилдан бери - "Мадрид"дан кетганидан кейин бош мураббий сифатида ишламаяпти. 53 ёшли мутахассис Дидье Дешам кетгач, ЖЧ-2026дан кейин Франция терма жамоаси мураббийлигига асосий номзод ҳисобланади.

Киритилди: 10:04 11.11.2025. Ўқилди: 356 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!