Бугун 12 ноябрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Кушербаев қарордан норози: "Мана бу ҳақиқий номардлик"

Кушербаев қарордан норози: "Мана бу ҳақиқий номардлик"

Бош прокуратура маълумотига кўра, Тошкентнинг Яккасарой туманидаги дарахткушлик билан боғлиқ ҳолат юзасидан 8 ноябрь куни ободонлаштириш бошқармаси мансабдорлари ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодекснинг 198-моддаси 2-қисмига асосан жиноят иши қўзғатилган.

Аниқланишича, ҳудудда жами 174 та дарахт кесилган бўлиб, табиатга 1 млрд 463 млн 952 минг сўм зарар етказилган.

Расул Кушербаев "дарахт кесиш топшириғини берган шаҳар ҳокими ўринбосари Бахтиёр Рахмонов яна сувдан қуруқ чиққанини, унинг ўрнига топшириқни бажарган, "танка"си йўқ ободонлаштириш ходимлари жавоб беришини" айтмоқда.

"Мана бу ҳақиқий номардлик. Айни вақтга тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Кўрамиз: халқимизга қонунни барчага тенг қўллашга ваъда берган прокуратуранинг куч ва журъати ҳоким ўринбосарига ҳам етадими ё бу куч фақат оддий одамларга ишлатиладими?", деб ёзади Кушербаев.

Киритилди: 10:07 11.11.2025. Ўқилди: 2846 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!