Бугун 12 ноябрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

АҚШ Украинани молиялаштиришни тўхтатдими?

АҚШ Украинани молиялаштиришни тўхтатдими?

АҚШ Президенти Доналд Трамп Украинани молиялаштириш масаласига тўхталиб, АҚШ энди Киевни ўз ҳисобидан қурол билан таъминламаслигини, балки қуролларни НАТО орқали сотишини таъкидлади.

Трампнинг баёнотларига кўра, “Биз эндиликда Украинaга пул сарфлаётганимиз йўқ”, – деди у. Шунингдек, Украина можароси АҚШга 350 миллиард долларга тушганини, агар у президент бўлганида, бундай харажатлардан қочиш мумкин бўлишини қайд этди.

Украинадаги молиявий муаммо:
Strana.ua нашри хабар беришича, молиявий муаммо Украинанинг асосий ҳарбий қийинчилигига айланган. Мамлакатнинг молиявий “уруш формуласи” учта ўзгарувчидан иборат:

  1. Ўз бюджети даромадлари,

  2. Шериклар томонидан тақдим этиладиган ёрдам,

  3. Иттифоқчилар томонидан тақчилликни молиялаштириш.

Украина Трамп томонидан грант ёрдамидан бош тортилиш сабабли молиявий қийинчиликларга дуч келмоқда. Шунингдек, Европа Иттифоқининг иқтисодий қийинчиликлари ва Хитойдан дрон компонентларини сотиб олиш ҳам Украинанинг ҳарбий харажатларини оширмоқда.

Шатдаун ва қурол етказиб беришдаги муаммолар:
Axios маълумотларига кўра, АҚШ ҳукуматининг фаолияти тўхтатилиши (шатдаун) туфайли НАТО иттифоқчиларига қурол етказиб бериш тўхтатилган. Музлатилган таъминотлар орасида AMRAAM ракеталари, Aegis жанговар тизимлари ва HIMARS ракета тизимлари бор. Улар Польша, Дания ва Хорватияга етказилиши керак эди.

Украина президенти Владимир Зеленский октябр ойида шатдаун қурол етказиб беришига тўсқинлик қилмаслигини таъкидлаган ва Украинанинг АҚШ мудофаа компаниялари билан 25 та Patriot тизими бўйича шартнома тайёрланаётганини маълум қилган. Унинг сўзларига кўра, Украина бу тизимларни ҳар йили турли миқдорда қабул қилиб олади.

Киритилди: 17:36 11.11.2025. Ўқилди: 968 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!