АҚШ президенти Дональд Трамп агар унинг маъмурияти томонидан жорий қилинган тарифлар Олий суд томонидан ноқонуний деб топилса, Вашингтон ўзининг савдо ҳамкорларига 2 триллион доллардан ортиқ маблағни қайтаришга мажбур бўлиши мумкинлигидан огоҳлантирди.
Трамп бу ҳақда Truth Social ижтимоий саҳифасида ёзди.
Америка раҳбарининг сўзларига кўра, бу тарифлар ва тегишли инвестициялар орқали олинадиган катта миқдордаги даромадни англатади.
"Биз тўлашимиз керак бўлган тариф даромадлари ва инвестициялар ҳажми 2 триллион доллардан ошади ва бунинг ўзи миллий хавфсизлик ҳалокати бўлади", деди у.
Трампнинг қўшимча қилишича, унинг Олий суддаги рақиблари "осон йўл хаёлини яратиш учун рақамларни камайтирмоқда".