Бугун 12 ноябрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Исроилда ўлим жазоси жорий қилинди

Исроилда ўлим жазоси жорий қилинди

Исроил Кнессети (парламенти) террорчилар учун ўлим жазосини жорий қилувчи қонун лойиҳасини биринчи ўқишда маъқуллади.

Бу ҳақда маҳаллий ОАВлар хабар бермоқда.

Хабарда айтилишича, 120 депутатдан 39 нафари қонун лойиҳасини ёқлаб, 16 нафари қарши овоз берган.

Ялпи мажлисдаги мунозаралар чоғида исроиллик араблар манфаатларини ҳимоя қилувчи чап қанот “Хадаш-Таал” блоки вакили М.К.Айман Оде ва миллий хавфсизлик вазири, ўта ўнг яҳудий кучлари партияси етакчиси Итамар Бен-Гвир ўртасида жанжал келиб чиққан ва бу “деярли муштлашувга айланган”.

Қонун лойиҳасини ҳукумат коалициясига кирувчи “Яҳудий кучи” партиясидан МК Лимор Сон Хар-Мелех таклиф қилган.

Киритилди: 11:10 11.11.2025. Ўқилди: 850 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!