Бугун 12 ноябрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Ўзбекистон U17 терма жамоаси бугун Панамага қарши гуруҳдаги 3-тур баҳсини ўтказади

Ўзбекистон U17 терма жамоаси бугун Панамага қарши гуруҳдаги 3-тур баҳсини ўтказади

Бугун жамоамизнинг мағлубиятга учрашга умуман ҳақи йўқ!

Сабаби: мусобақа форматига кўра, очколар тенг келиб қолганида дастлаб ўзаро ўйинларда қайд этилган натижалар инобатга олинади.

Агар Панама бугун ғалаба қозонса, очко бўйича Ўзбекистонга етволиб, ўзаро ўйиндаги муваффақият эвазига биздан ўтиб кетади.

Албатта, бундай ҳолатда ҳам гуруҳдан чиқиш имкони бор.
Бунинг учун Парагвай Ирландияга ютқазиши керак.
Шунда учта жамоанинг очколари тенг бўлади ва уларнинг ўзаро баҳсларидаги натижалар ҳисобланади...

Аммо жамоамиз бу ҳақда ўйламасдан, майдонга фақат ғалаба учун тушиши лозим!

Дуранг ҳам бизга плей-оффга йўл олиш имконини беради. Агар ғалаба қозонсак, гуруҳда камида 2-ўринни қўлга киритамиз.

Ўзбекистон — Панама, Ирландия — Парагвай учрашувлари Тошкент вақти билан соат 18:30 да старт олади.

Киритилди: 08:50 11.11.2025. Ўқилди: 1219 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!