АҚШ президенти Дональд Трамп туркиялик ҳамкасби Ражаб Тоййиб Эрдўғонни буюк лидер сифатида таърифлади.
Америка етакчиси бу ҳақда Оқ уйнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида эфирга узатилган журналистлар билан суҳбат чоғида айтиб ўтган.
Трамп Эрдўғанни "жуда кучли армияга эга буюк лидер" деб атади. Суриядаги вазиятга изоҳ берар экан, Туркиянинг муҳим ролига урғу берди: “Президент Эрдўған буюк лидер ва Суриядаги воқеаларга сезиларли таъсир кўрсатади”.
Оқ уй раҳбари Вашингтон Суриядаги жараёнларда Анқаранинг муҳим ролини қўллаб-қувватлашини таъкидлади.
"Мен саккизта урушни тугатдим, яқинда тўққизинчи урушни тугатаман", деди Трамп.