Қозоғистон давлат чегарасини кесиб ўтган пайтдан бошлаб Москва аэропортига қўнгунга қадар Россия Мудофаа вазирлигининг Су-35 самолётлари Қозоғистон Президенти билан Россия ҳаво ҳудудида ёнма-ён учди. Бу ҳақда Ақорда матбуот хизмати хабар берди.
Қозоғистон Президенти 11-12 ноябрь кунлари Россия Федерациясига давлат ташрифи билан борди.
Икки давлат раҳбарлари музокаралар олиб боради.
Шунингдек, Қасим Жомарт Тоқаев Орал шаҳрида бўлиб ўтадиган ХХI Қозоғистон-Россия ҳудудлараро ҳамкорлик форумининг ялпи мажлисида видеоалоқа орқали иштирок этади.
Ташриф доирасида бир қатор муҳим икки томонлама ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган.