Беш вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони, Шон-шараф зали аъзоси Флойд Мейвезер ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида янги пост жойлади.
"Мен шунчаки бизнес билан шуғулланяпман", деб ёзган Мейвезер ва хабарга суратини илова қилган.
Умуман олганда, Флойд Мейвезер профессионал боксдаги фаолияти давомида 50 та жанг ўтказиб, 50 та ғалабага эришган (27 та жангда нокаут эвазига ғалаба қозонган). Ҳозирда Флойд 48 ёшда.