Владимир Зеленскийнинг Уиткофф ва Кушнер билан бўлиб ўтган суҳбатида ҳудудий масала муҳокама қилинган. Бу ҳақда Axios хабар берди.
"2 соатлик мулоқотдаги яна бир муҳим масала Қўшма Штатларнинг Украина учун хавфсизлик кафолатлари бўлган", дея қайд этади нашр.
Агентлик манбасига кўра, томонлар тинчлик келишуви бўйича сезиларли силжишга эришган, бироқ яна қўшимча муҳокамалар талаб этилади.