Запорожье атом электр станцияси хавфсизлик кафолатларининг бир қисми бўлиши керак. Буни Украина президенти Владимир Зеленский Абу-Дабида айтиб ўтди.
"Булар - муҳим шартлар. Ҳозирги кунда станция ишламаяпти. У бизнинг иштирокимизсиз ишлай олмайди ҳам, чунки бу мутлақо имконсиз. Биз эса ўз истеъмолчиларимиз учун электр энергияси ишлаб чиқарамиз ва уни Европага ҳам сотамиз," - дея таъкидлади Украина раҳбари.