Украина ва АҚШ ўртасидаги минерал ресурслар бўйича музокаралар ижобий томонга ўтди.
Бу ҳақда Украина президенти Владимир Зеленский маълум қилди.
Унинг қўшимча қилишича, онлайн ва офлайн форматдаги музокаралар шу ҳафта охиригача давом этади. Унинг сўзларига кўра, бундай маслаҳатлашувлардан сўнг томонлар муҳокама натижаларини тақдим этади.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта Украина делегацияси америкалик расмийлар билан ер қаъри бўйича келишув бўйича техник музокаралар ўтказиш учун Вашингтонга жўнаб кетган эди.
The New York Times газетасининг ёзишича, Қўшма Штатлар Украина учун янада қаттиқроқ шартлар қўйилган келишув лойиҳасини тайёрлаган. Хусусан, Америка расмийлари ўз мамлакатлари келишув бўйича инвестиция фондидан Киев ўтказган барча ёрдамни қопламагунча барча фойдани олишини истамоқда. Шу билан бирга, Реутерс 11 апрел, жума куни Украина ва Америка расмийлари ўртасида бўлиб ўтган учрашувдан сўнг битим имзолаш имкониятлари “паст” эканини ёзди.