Бугун 27 апрель, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Тошкентда 22 ёшли йигит 19 ёшли қизни урди

Тошкентда 22 ёшли йигит 19 ёшли қизни урди

Ижтимоий тармоқларда йигит бир қиз билан жанжаллашганлиги акс этган видео тарқалиб, турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан қуйидагилар маълум.

Жорий йилнинг 14 апрель куни тахминан соат 11.50 ларда Мирзо Улуғбек тумани, Мирзо Улуғбек кўчасида, 2003 йилда туғилган С.А. ўзининг таниши 2006 йилда туғилган А.Ж. билан келишмовчилик оқибатида тортишиб қолганлиги сабабли унга куч ишлатган. Жанжал вақтида С.А. қизга тан жароҳати етказган. Натижада жабрланувчи шифохонага мурожаат қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Мирзо Улуғбек тумани ИИО ФМБ Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси ("Безорилик") билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Киритилди: 17:14 26.04.2025. Ўқилди: 1180 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!