Украина президенти Владимир Зеленский мамлакат бетараф мақомни қабул қилмаслиги, армиясини қисқартиришга рози бўлмаслиги ва Россия белгилаган хавфсизлик кафолатларини қабул қилмаслигини билдирди.
«Марказий Осиё» нашри хабар беришича, Зеленский бу ҳақда «ТСН» телеканали бошловчиси Алла Мазурга берган интервьюсида айтган. Унинг таъкидлашича, Украина армиясини чеклаш мамлакат хавфсизлигини оширмайди.
Шу билан бирга, Зеленский Россия билан ҳудудий масалаларни муҳокама қилишга тайёрлигини билдирди. Унинг айтишича, бундай масалалар давлат раҳбарлари даражасида кўриб чиқилиши керак. Украина томони бу масалани ноябрь ойида муҳокама қилиш имкониятини истисно этмаяпти.