АҚШ армиясининг истеъфодаги подполковниги Дэниел Дэвис Украина Россия билан можарони ҳал қилиш бўйича музокараларда таклиф этадиган имкониятларини йўқотган, деган фикрни билдирди.
"Россияга қанча санкция қўлланилгани ёки яна қанчаси жорий этилиши аҳамиятсиз. Аччиқ ҳақиқат шундаки, Украинанинг музокараларда таклиф қиладиган ҳеч нарсаси қолмаган", — деб ёзди у X ижтимоий тармоғида.
Дэвиснинг фикрича, Россия ҳар қандай ҳолатда ҳам ўз талаб ва мақсадларига эришади.