Бугун 26 октябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Ўзбекистон талабидан сўнг Эроннинг Арманистондаги элчихонаси Самарқанд ҳақидаги постини ўчирди

Ўзбекистон талабидан сўнг Эроннинг Арманистондаги элчихонаси Самарқанд ҳақидаги постини ўчирди

АҚШ Давлат котиби Марко Рубио Самарқандга ташрифи чоғида Регистон майдонидан мурожаат йўллаган эди. Шундан сўнг Эроннинг Арманистондаги элчихонаси унинг видеосига муносабат билдириб, “сиз турган жой форс цивилизацияси ва меъморчилигининг бир қисми”, дея пост қолдирди.

23 октябрь куни Ўзбекистон ТИВ Эрон элчиси Муҳаммад Али Искандарийни чақиртириб, Ўзбекистоннинг қатъий эътирозини ифодаловчи норозилик нотасини топширди. Бунга Эроннинг хориждаги қатор дипломатик ваколатхоналари томонидан Самарқанднинг тарихий-маданий меросини бирёқлама ва сиёсий мақсадларда талқин қилувчи материаллар эълон қилиниши сабаб бўлди.



Эрон томонига тегишли постларни олиб ташлаш ва келгусида бундай ҳолатлар такрорланишига йўл қўймаслик талаби қўйилди. 26 октябрь ҳолатига кўра, Эроннинг Арманистондаги элчихонаси Самарқанд ҳақидаги баҳсли постини ўз саҳифасидан олиб ташлади.

Киритилди: Бугун 11:25. Ўқилди: 271 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!